Содержание:
Пенсия таъминоти тизими янада такомиллаштирилди
Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.
Киритилган қўшимчаларга мувофиқ вақтинчалик прописканинг ёки яшаш учун рухсатноманинг амал қилиш муддатининг тугаши билан вақтинчалик прописканинг кейинги санаси ўртасида узилиш мавжуд бўлган тақдирда Пенсия жамғармаси бўлими томонидан нафақани тўлаш вақтинчалик прописканинг ёки яшаш учун рухсатноманинг янги санасидан бошлаб давом эттирилади. Бунда нафақани тўлаш нафақа тўлаш тўхтатилган пайтдан, бироқ ўн икки ойдан ортиқ бўлмаган пайтдан бошлаб давом эттирилади.
Шунингдек, эндиликда Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари фуқароларга иш стажини тасдиқлаш учун судларга даъволар тайёрлашда кўмаклашадилар.
Меҳнат дафтарчасидаги суд тартибида сохталаштирилган деб топилган ёзувлар меҳнат фаолиятининг охирги ўн йиллик даврига киритилмайди.
Пенсионер хорижий давлатда бўлган ва соғлиги туфайли Ўзбекистонга келиш имкониятига эга бўлмаган ҳолатларда пенсионер Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига пенсия тўловини тиклаш учун мурожаат этиши мумкин.
Эндиликда, чет элда ёлланган ҳолда ишловчи фуқаро Пенсия жамғармасига йилига энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт ярим баробари миқдорида суғурта бадаллари тўлаган тақдирда унинг чет элди ишлаган вақтига иш стажи ҳисобланиши белгиланди (илгари иш стажи ҳисобланиши учун ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробаридан кам бўлмаган миқдорда бадал тўлаши лозим эди).
«Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ этиш концепцияси»: Пенсия ёши ўзгарадими ёки.
Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ишлаб чиққан «Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ этиш концепцияси» лойиҳаси аҳоли эътиборига ҳавола этилганидан буён кенг муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Миллий ахборот агентлиги ўз мақоласида Концепцияни ишлаб чиқишга сабаб бўлган масалаларга тўхталиб ўтди. Мақолани тўлиғича келтириб ўтамиз.
Бу саволга жавоб беришдан олдин пенсия таъминоти тизими нимага хизмат қилишига тўхталиб ўтсак. Бу тизим меҳнатга лаёқатсиз ва кам таъминланган фуқароларнинг турмушини таъминлашга йўналтирилган иқтисодий, ҳуқуқий, ижтимоий ва ташкилий характерга эга бўлган қатор чора-тадбирлар комплексини назарда тутади.
Ушбу тизим 3,3 миллиондан ортиқ фуқарони қамраган. Бу мамлакат аҳолисининг тахминан 10 фоизи, демакдир. Бунда ёшга доир пенсия олувчилар – 2 502,6 минг, ногиронлик пенсияси олувчилар – 360,3 минг, боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олувчилар – 168,5 минг ва ижтимоий нафақа олувчилар – 294,1 минг нафарни ташкил этади.
Демографик башоратларга кўра, 2018—2025 йилларда пенсия ёшидаги аҳолининг улуши (1,2 миллион кишига) ошиши кутилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, Пенсия жамғармаси харажатларининг мутаносиб равишда ошишига олиб келади.
Фуқаролар пенсия таъминоти тизимининг асосий кўрсаткичларидан бири пенсия ёши ҳисобланади. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, дунёда ўртача пенсия ёши эркаклар ва аёллар учун 62 ёш бўлса, Ўзбекистонда бу кўрсаткич 57,5 ёшни ташкил этади (аёллар учун 55 ёш, эркаклар учун 60 ёш).
Фуқароларнинг ижтимоий суғурта тизимида узлуксиз ва узоқ муддатли иштирокини рағбатлантириш механизми мураккаб ва шаффоф бўлмасдан қолмоқда. Меҳнатга лаёқатли аҳоли 60 фоиз (қарийб 17 миллион киши)ни ташкил этса, тахминан 10,2 миллион киши давлат ижтимоий суғуртаси билан қамраб олинмаган. Яъни, улар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ижтимоий ажратмаларни амалга оширмаяпти.
Халқаро меҳнат ташкилоти талабларига мувофиқ, фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими барқарор ривожланиши учун бадал тўловчилар сонининг пенсия олувчиларга ўзаро нисбати 1:4 даражада бўлиши керак. Бироқ бугунги кунда Ўзбекистонда бу кўрсаткич ўртача 1:1,5 га тенг.
Таъкидлаш жоизки, пенсионерлар сонининг ишловчи аҳолига нисбати 2009 йилдаги 61 фоиздан 2017 йилда 66 фоизга ўсган.
Пенсия жамғармаси маблағларининг сезиларли қисми имтиёзли пенсияларни молиялаштиришга сарфланади. Имтиёзли шартларда тайинланган пенсиялар улуши 592,4 минг кишини ёки жами тайинланган пенсияларнинг 19,5 фоизини ташкил этиб, шундан ёшга доир пенсиялар 23,7 фоизни ташкил этади. Йилига ўрта ҳисобда 39,8 мингта имтиёзли пенсия тайинланмоқда.
Шунингдек, пенсия миқдори ва меҳнат давомийлиги улуши ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ҳам сезиларсиз. Амалдаги пенсия таъминоти тизими 7 йилдан кам бўлмаган стажга эга бўлган шахсларга пенсия тайинланишини назарда тутади. Ушбу ҳуқуқ фақатгина 7 йил ишлаб, ўзининг бутун меҳнатга лаёқатлилик даври учун Пенсия жамғармаси маблағларини шакллантиришда энг кам ҳисса қўшган шахсларга пенсия олиш имконини беради.
Халқаро меҳнат ташкилотининг «Ижтимоий таъминотнинг минимал меъёрлари тўғрисида»ги конвенциясида ёшга доир пенсияни тайинлаш учун талаб этиладиган энг кам иш стажи 15 йил қилиб белгиланган. Кўплаб давлатлар, шу жумладан, МДҲ мамлакатларида талаб этилган энг кам иш стажи 10—15 йил даражасига етказилган.
Иш стажига нисбатан 7 йил давомийликдаги минимал талаб мавжудлиги фуқароларнинг давлат ижтимоий суғуртасидаги иштирокига салбий таъсир ўтказмоқда. Масалан, ҳозир 30 йил иш стажига (талаб этилган – 25 йил) эга бўлган эркак кишининг пенсия миқдори билан 10 йиллик иш стажига эга бўлган (минимал талаб этилган – 7 йил) эркак кишининг пенсия миқдори ўртасидаги фарқ тахминан 200 минг сўмни ташкил этади.
Ишловчиларнинг ижтимоий суғуртадаги узоқ муддат ва узлуксиз иштирокини рағбатлантиришдаги заиф механизмлар уларни суғурта бадалларини тўламасликнинг янги усулларини қидиришга мажбур этади.
Буларнинг барчаси аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимининг пенсия таъминоти соҳасига оид асосий ёндашувларни қайта кўриб чиқишни тақозо этади.
Шунинг учун ҳам давлат пенсия тизимини ислоҳ қилишга доир концепция лойиҳасида ходимнинг пенсияси ва меҳнат стажидаги тафовут рағбатлантирилиши назарда тутилмоқда.
Яъни, 35 йилдан ортиқ стаж бўлса, ўртача ойликдан 2 фоиз кўпроқ пенсия олиниши, 54 ёшида пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган, лекин умумий ўрнатилган ёшдан кейин пенсияни расмийлаштирган аёллар учун пенсияга устама тўлаш назарда тутилмоқда.
Қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам иш ҳақининг 8 бараваридан 12 бараваригача миқдордаги пенсияни ҳисоблаб чиқиш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини ошириш, пенсия ёшига тўлган, бироқ зарур меҳнат стажига эга бўлмаган фуқароларга давлат пенсияларини ҳисоблашда стажнинг ҳар бир етишмаётган ойи учун Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари суммасини бир марталик тартибда тўлаш ҳуқуқини бериш, ишлаётган эр (хотин)га ўз хотини (эри) учун ихтиёрий равишда Пенсия жамғармасига суғурта бадалини ўтказиш ҳуқуқини беришдек янги амалиёт таклиф этилмоқда.
Ёшга доир пенсия тайинлаш учун талаб этиладиган энг кам стажни ошириш таклиф этилмоқда.
Пенсия ёшини дунёдаги ўртача даражага ва бошқа мезонларга етказиш учун босқичма-босқич ошириш назарда тутилмоқда.
Концепциядаги таклифларга аҳоли томонидан фаол муносабат билдирилмоқда.
– Пенсия жамғармаси маблағларини ошириш учун амалдаги пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш лозим, – деб ёзган Дилшод Шолдаров. – Ёлланиб ишловчилар ва хорижга ишлаш учун кетганлар муайян муддатдан сўнг нафақа сўраб, Пенсия жамғармасига мурожаат қилади. Бу ҳам Пенсия жамғармаси харажатлари ошишига сабаб бўлади. Агар бундай фуқароларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий тартибда Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ўтказиб бориш механизми такомиллаштирилса, бу, биринчидан, фуқароларни пенсия таъминоти билан қамраб олиш даражасининг ошишига, иккинчидан, Пенсия жамғармаси даромадлар базасининг кенгайишига олиб келади.
– Концепцияни маъқуллайман, – дейди Элдор Пўлатов. – Ҳозирги пайтда пенсия таъминоти тизими энг муҳим ижтимоий ҳимоя институтларидан биридир. Унинг самарали фаолият юритиши мамлакатимизнинг ижтимоий фаровонлиги даражасига бевосита таъсир кўрсатади. Шу жиҳатдан концепцияда кўзда тутилган ислоҳотлар муҳим аҳамият касб этади. Хусусан, иш стажи 35 йилдан ошган фуқароларнинг ўртача ойлик иш ҳақи 2 карра оширилиши, пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақининг энг юқори миқдори энг кам иш ҳақининг 8 бараваридан 12 бараварига кўтарилиши пенсия расмийлаштириш учун мурожаат этган шахсларни муносиб пенсия билан таъминлаш имконини беради.
– Пенсия таъминоти «ижтимоий суғурта» тизимининг асосий йўналиши эканини ҳисобга олиб, пенсия таъминотида «иш стажи» тушунчаси ўрнига «суғурталанган иш стажи» тушунчасини киритиш зарур, – деган Шавкат Ҳамдамов. – Фуқароларнинг ёшга доир пенсияга чиқишини умумбелгиланган тамойил асосида амалга ошириш зарур. «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунда белгиланган имтиёзли пенсияга чиқиш ёшини бекор қилиш, пенсия таъминотидаги имтиёзларни қайта кўриб чиқиш ва баъзиларини бекор қилиш зарур. Ижтимоий адолат тамойилига амал қилган ҳолда, пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун ўртача ойлик иш ҳақининг белгиланган максимал миқдоридан босқичма-босқич воз кечиш, ёшга доир пенсия таъминотида пенсия ёшини оширмасдан, зарур бўлган «суғурталанган иш стажи»ни ошириш, пенсия таъминоти тизимида аҳоли иштирокини рағбатлантирувчи механизмларни ишлаб чиқиш керак.
– Етишмаган стаж учун суғурта пули тўлаш орқали пенсия олиш жуда яхши ўйланган, – деб ёзган Ғолибжон Турдиев. – Лекин агар пенсия таъминотидаги маблағ етишмаслиги туфайли пенсияга чиқиш ёшини кўтариш билан вазиятдан чиқиш режалаштирилган бўлса, қўллаб-қувватламайман. Бунга бошқа, масалан, солиқ тизимини ислоҳ қилиш орқали ечим топиш керак, назаримда.
– Пенсия тизимини ҳам ислоҳ қилиш вақти келди, – дейди техника фанлари номзоди Ориф Қутлиев. – Концепцияни қўллаб-қувватлаб, айрим муаммолар бўйича таклиф билдирмоқчиман. Пенсия қонунчилиги тўғрисидаги ҳужжатларда ўша пайтда мавжуд имтиёздан фойдаланиб, яъни «ўта зарарли шароитда ишлагани учун» деган қоида билан 50 ёшимда пенсияга чиққанман ва ҳозирга қадар ишлаб келмоқдаман. Пенсияни ҳисоблаш вақтида қўшимча ишлаганим тўғрисида маълумотлар тақдим этилган бўлишига қарамасдан, «сизники максималга етади», деб уни ҳам ҳисобга олишмаган. Жами иш стажим 50 йилдан ошган бўлса-да, ўзгариш бўлмаяпти. Менимча, пенсиядан кейин ишлаётганлар учун ҳар 5—10 йилда унинг миқдори қайта кўриб чиқилса, адолатдан бўлади.
Улуғбек Усмонов энг кам иш стажи 7 йилдан 10 йилга узайтириладиган бўлса, бу ногиронларни боқиб парвариш қилаётган фуқароларга ноқулайлик туғдиришини маълум қилган. Ана шундай одамлар учун 7 йиллик нормани сақлаб қолиш керак, деган.
Ижтимоий тармоқларда кўпчилик концепция моҳияти билан чуқур танишмасдан, фақат пенсияга чиқиш ёши оширилишидан хавотир билдирмоқда.
– Ҳар бир янгилик халққа фойдали бўлиши керак, – дейди Зулфия Собирова. – Ҳозирги кунда соғлиқ туфайли пенсия ёшига етиш мушкуллашган ёки пенсияга чиқилса ҳам қисқа вақт пенсия олиб, оламдан ўтиш ҳолатлари йўқ эмас. Айниқса, Ўзбекистонда аёлнинг асосий ўрни оилада. Шу сабабли аёллар пенсия ёшини 54 (55) ёшда қолдириш мақсадга мувофиқ бўларди.
Эркин Рустамов пенсияга чиқиш ёшини ошириш меҳнат бозорига қандай таъсир қилишини ҳам таҳлил қилиш лозимлигини баён этган.
Манзура Камолованинг фикрича, пенсия ёши ҳаддан зиёд оширилиши одамларни таҳқирлашдан бошқа нарса эмас. Муҳаббат Юнусова эса аёллар учун – 55, эркаклар учун – 60 ёш этиб белгиланган меъёрни маъқуллашини билдирган.
Бахтиёр Ҳидоятовнинг фикрича, ходимнинг ишда кўрсатган хизматлари, ўз вазифасини бажаришга лаёқати ҳисобга олиниши керак. Лекин ўз ўрнини бировга бермай, лавозимни банд қилиб ўтириш ҳоллари бундан мустасно.
Хуллас, пенсия ҳар бир инсон ҳаётига бевосита боғлиқ бўлгани учун бу масала алоҳида эътиборда. Шу боис пенсияга оид концепция лойиҳаси бўйича билдирилаётган ҳар бир фикр қимматли. Уни синчиклаб ўрганган ҳолда таклиф билдириш келгусида пенсия таъминоти тизими самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Зеро, унда фақат пенсия ёшини узайтириш эмас, балки корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимлар манфаатига қаратилган асосли таклифлар ҳам бор.
Пенсия таъминоти
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 2 декабрда қабул қилинган “Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида”ги 702-II-сонли Қонунига ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 51-сон, 512-модда.) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 7-модданинг олтинчи қисмидаги «жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси» деган сўзлар «жамғариб бориладиган пенсия тизимига ҳисобга олинганлиги тўғрисида маълумотнома» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2) 9-модда матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Фуқаронинг жамғариб бориладиган пенсия тизими иштирокчиси эканлигини тасдиқловчи жамғариб бориладиган пенсия тизимига ҳисобга олинганлиги тўғрисида маълумотнома фуқарога шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи очилганидан кейин Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали томонидан электрон тарзда тақдим этилади.
Жамғариб бориладиган пенсия тизимига ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги маълумотномада ҳисобга олинган сана, фуқаронинг шахсига оид маълумотлар, шу жумладан шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг тартиб рақами, шунингдек бошқа зарур маълумотлар кўрсатилади.».
3) 10-модданинг еттинчи қисмидаги «пул қадрсизланишига нисбатан юқори суръатлардаги ставкалар бўйича» деган сўзлар «жойлаштиришдан олинган даромадлар миқдоридан келиб чиққан ҳолда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4) 15-модда матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари тартиб рақами, фамилиялар, ҳар бир ходимнинг ҳисоблаб чиқарилган иш ҳақи суммаси, бошқа даромадлари ва жамғариб бориладиган пенсия бадаллари суммаси кўрсатилган ходимлар реестрини иш берувчи даромад солиғи ҳисоблаш жараёни билан бир вақтнинг ўзида ҳар ойда тақдим этиши шарт.».
5) 18-модда матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг қонун ҳужжатларида белгиланган шаклда берадиган жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги электрон шаклдаги гувоҳнома бундай тўловларни олиш учун асос бўлади.
Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчилар маблағларини олиш учун Халқ банкига мурожаат этганда, Халқ банкининг электрон сўрови орқали фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги электрон шаклдаги гувоҳнома олинади.
Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги электрон шаклдаги гувоҳномада жамғариб бориладиган пенсия тўловлари бошланадиган сана кўрсатилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги электрон шаклдаги гувоҳномани ўз вақтида берилишини таъминлайди.».
6) 20-модданинг биринчи қисмидаги «жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома» деган сўзлар «жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги электрон шаклдаги гувоҳнома» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7) 23-модданинг иккинчи қисмидаги матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«жамғариб бориладиган пенсия тизимининг маблағларини инвестициялашдан олинган даромаддан жамғариб бориладиган пенсия тизимига тегишли операцион харажатларни қоплаш ҳуқуқига эга. Маржа миқдори Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.».
8) 23-модданинг еттинчи қисмидаги матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«жамғариб бориладиган пенсия тизимининг маблағларини молиявий воситаларга жойлаштириш ҳамда бундай маблағлардан инвестиция ва кредит ресурслари сифатида фойдаланиш йўли билан шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағларнинг сақланишини ва кўпайтирилишини таъминлаш;».
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда мазкур Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ва аҳоли ўртасида моҳияти ва аҳамиятини тушунтирилишини таъминласин.
4-модда. Ушбу Қонун 2019 йилнинг 1 январидан эътиборан кучга киради.
Пенсия соҳасида қандай ўзгаришлар юз берди?
2014 йилнинг 4 декабрида Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-379-сон Қонуни (кейинги ўринларда – ЎРҚ-379-сон Қонун) қабул қилинди. Мазкур ҳужжатнинг пенсия соҳасига оид ўзгартиришлар акс этган 1-моддаси 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб кучга киради.
Ушбу Қонуннинг 1-моддаси билан «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар моҳияти билан танишиб чиқсак.
1. Пенсияларнинг таянч миқдорига доир
ЎРҚ-379-сон Қонун билан «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 26-моддасига киритилган ўзгартишларга мувофиқ эндиликда пенсияларнинг таянч миқдори Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан белгиланадиган ёшга доир энг кам пенсия миқдорига нисбатан белгиланади. Олдин пенсияларнинг таянч миқдори энг кам иш ҳақига (ЭКИҲ) нисбатан белгиланиб келинган.
Президентнинг 2014 йил 21 ноябрдаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги ПФ-4672-сон Фармони билан белгиланган энг кам ёшга доир пенсиянинг энг кам иш ҳақига нисбати 1,95 бараварни ташкил этади.
Мисол. ПФ-4672-сон Фармонга мувофиқ, 2014 йилнинг 15 декабридан бошлаб республикамиз ҳудудида энг кам иш ҳақи ойига 118 400 сўм, ёшга доир пенсиялар эса ойига 231 575 сўм этиб белгиланди.
Шундай қилиб, пенсиянинг таянч миқдори 2014 йил 15 декабрдан 2015 йил 1 январгача 118 400 сўм (яъни энг кам ойлик иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгиланиш принципи бўйича) бўлса, 2015 йил 1 январдан бошлаб 231 575 сўм этиб белгиланди, яъни энди пенсиянинг таянч миқдорини ҳисоблаб чиқишда фақат ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан келиб чиқилади.
2. Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларни ҳисоблаб чиқариш учун пенсияларнинг энг кам миқдорига доир
Бундан буён иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларни ҳисоблаб чиқариш учун пенсияларнинг энг кам миқдори олдингидек энг кам иш ҳақига нисбатан эмас, балки Президент фармони билан белгиланадиган ёшга доир энг кам пенсия миқдорига мутаносиб равишда ҳисобланади. Худди шу мазмундаги ўзгартиш «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 29-моддасига киритилди.
Шундай қилиб, 2015 йил 1 январдан бошлаб, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсиялар ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан келиб чиққан ҳолда қуйидаги фоизлар ва суммалардан кам бўлиши мумкин эмас:
а) ёшга доир пенсиялар учун – 50%, яъни – 115 787,5 сўм;
б) I гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсиялари учун – 100%, яъни – 231 575 сўм;
в) II гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсиялари учун – 50%, яъни – 115 787,5 сўм;
г) оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзосига боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун – 50%, яъни – 115 787,5 сўм;
д) ҳам отаси, ҳам онасидан жудо бўлган (чин етим) ҳар бир болага боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун – 100%, яъни – 231 575 сўм.
Буни қуйидаги қиёсий жадвалда ҳам кўриш мумкин:
Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсиялар турлари
2015 йил 1 январгача
(2014 йил 15 декабрдан)
2015 йил 1 январдан
бошлаб
Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар киритилади
- Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар киритилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида” Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида” қонунига қуйидаги ўзгартишлар киритилиши мумкин:
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги 938-XII-сонли Қонунига қуйидаги ўзгартишлар киритилади:
27-модданинг иккинчи қисмидаги “саккиз баробари” деган сўзлар “ўн баробари” деган сўзлар билан алмаштирилади;
31-модданинг олтинчи қисмидаги “саккиз баробаридан” деган сўзлар “ўн баробаридан” деган сўзлар билан алмаштирилади.
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштиради;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминлайди.
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда мазкур Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ва аҳоли ўртасида моҳияти ва аҳамиятини тушунтирилишини таъминлайди.
4-модда. Ушбу Қонун 2019 йилнинг 1 январидан эътиборан кучга киради.
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида” Қонуннинг 27-моддаси - Иш стажи учун пенсияларнинг оширилиши. Иккинчи қисми - Отасидан ҳам, онасидан ҳам жудо бўлган (чин етим) болаларга тайинланадиган боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ошириш ота ва она иш ҳақларининг умумий миқдоридан келиб чиқиб, энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баробари миқдори доирасида амалга оширилади.
31-модда - Ўртача ойлик иш ҳақини аниқлашнинг умумий тартиби. Олтинчи қисми - Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баробаридан ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент пенсияга оид янги ҳужжатни имзолагани, ишлаётган пенсионерларга тўлиқ пенсия берилиши хабар қилинганди.
Пенсия таъминоти
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимида ижтимоий адолат ва самарадорликни ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Фуқароларни пенсия таъминоти тизимида узоқ муддатда ва узлуксиз иштирокини рағбатлантириш, иш ҳақи, меҳнат стажи ҳамда олинадиган пенсия миқдори ўртасидаги узвийликни кучайтириш, шунингдек фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва Ҳалқаро меҳнат ташкилоти тавсияларига мувофиқ эътироф этилган ижтимоий адолат ва самарадорлик мезонларини таъминлаш мақсадида:
1. 2018 йил 1 октябрдан барча ишловчи пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланиши белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 1 январдан пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баробаридан ўн баробаригача ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси:
2018 йилнинг биринчи ярим йиллиги натижаларига кўра прогноз кўрсаткичларини ошириб бажарилиши ҳисобидан ишловчи пенсионерларга пенсияларни тўлиқ миқдорда тўлаш учун маблағларни ажратилишини;
2019 йил 1 январдан барча пенсия миқдорлари пенсияни ҳисоблашда қабул қилинадиган иш ҳақининг максимал миқдори оширилишини ҳисобга олган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги икки ой муддатда “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонлари иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган ҳисоблансин.
6. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Пенсия таъминоти бўйича президент фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди
2018 йил 1 октябридан барча ишлаётган пенсионерларга пенсия тўлиқ ҳажмда тўланади - дейилган фармон лойиҳасида.
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Шу йил 5 сентябрда Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳалари муҳокамаси порталига “Фуқаролар пенсия таъминоти тизимининг ижтимоий адолатлилигини ва самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони лойиҳаси жойлаштирилди.
Фармон лойиҳасига кўра, 2018 йил 1 октябридан барча ишлаётган пенсионерларга пенсия тўлиқ ҳажмда тўланади.
Бундан ташқари, 2019 йил 1 январидан пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган энг юқори иш ҳақи миқдори энг кам иш ҳақининг 8 бараваридан 10 бараварига оширилади.
Ушбу фармон лойиҳаси Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан тайёрланди.